УСТОЗ
УСТОЗ
Ҳарф танидим ўзингизда,
Тилга кирдим сўзингизда.
Бу бир бахтдир, Сизга учраб —
Ақлим ўсди қўлингизда.
Устоз, нур бор юзингизда...
Ўзлигимни танитдингиз,
Асл одоб кўнглингизда.
Одам бўл, деб уқтирдингиз,
Ундим юрак қўрингизда.
Устоз, нур бор юзингизда...
Ҳамон шундай савлатлисиз,
Турфа китоб қўйнингизда.
Камтарликнинг нишонаси,
Сариқ портфель қўнжиннгизда.
Устоз, нур бор юзингизда...
Доим тани соғлом бўлинг,
Дуодаман ўйингизда.
Шодлик мангуга ўрнашсин,
Дилингизда, уйингизда.
Устоз, нур бор юзингизда...